Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Қатар суверенитетини ҳурмат қилишга чақирди

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев
Туркия президенти Ражаб Тойииб Эрдўған Ҳамбургда ўтган G20 саммити якунида нутқ сўзлар экан Қатар муаммосига тўхталиб ўтди. У мазкур мамлакатнинг суверенитетлигини ҳурмат қилишга чақирди. NTV телеканали бу жараённи эфирга узатиб турди.
“Қатарнинг суверенитетлигини ҳурмат қилиш бошқа мамлакатларнинг суверенитетлигини ҳурмат қилишдек муҳимдир. Биродарликка қарши ғалаба қозониш мумкин эмас”, — деди Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Қатарни айблаш ва араб давлатлари томонидан унга қарши санкциялар киритиш ҳеч қандай асосга эга эмас. Туркия етакчисининг таъкидлашича, Форс кўрфази мамлакатларидаги хавфсизлик ва барқарорлиги Туркия томони учун унинг хавфсизлиги сингари ўта муҳимдир.
“Бу ҳудуддаги барча мамлакатлар, жумладан, Саудия Арабистони ҳам инқирозни ҳал этиш учун зарур чоралар кўрмоқликлари шартдир. Провокацияларга қарши бўлишга чақирамиз”, — деб қўшимча қилди Эрдўған.
Мавзуга оид

12:13 / 28.07.2025
NYT: Трампнинг боингини таъмирлашга ядровий кучлар дастуридан тўланган

20:11 / 27.07.2025
NYT: Пентагон Трампнинг самолётини қайта жиҳозлаш учун 934 млн доллар йўналтирди

08:32 / 11.07.2025
Уммон, Кувайт, Баҳрайн ва Қатарда "Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси" форуми бўлиб ўтди

22:57 / 07.07.2025