Тошкентда қоидабузар пиёдалар қарийб 50 минг сўмлик жаримага тортилмоқда
Тошкентда ЙҲХБ ходимлари йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтувчи пиёдаларни фаол равишда жаримага тортишни бошлади. Бу ҳақда “Тошкент” телерадиоканалининг “Пойтахт йўлларида” кўрсатувида махсус лавҳалар эфирга узатилди.
KUN.UZ’га Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБдаги манбанинг хабар беришича, қоидабузар пиёдаларни жаримага тортиш аввалдан бўлган, ҳозирги кунда бу борадаги ишлар фақат фаоллаштирилган. Унинг таъкидлашича, ҳозирги кунда ҳар иккинчи йўл-транспорт ҳодисаси пиёда иштирокида содир бўлмоқда.
Қайд этилишича, бундай пиёдаларга йўл ҳаракати қоидаларининг 19-банди бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима қўлланилмоқда (49 925 сўм). Белгиланган жараёнга кўра, қоидабузар пиёданинг ёнида фуқаролигини тасдиқловчи суратли ҳужжати бўлмаса, у Ички ишлар бўлимига олиб борилади ҳамда ўша ерда шахси тасдиқланади.

Мавзуга оид

00:59
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди

21:59 / 13.05.2025
Тошкентда ўқишга киритиб қўйиш учун 48 млн сўм сўраган шахс ушланди

19:08 / 13.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади

09:50 / 09.05.2025