Жамият | 18:20 / 26.02.2018
23731
5 дақиқада ўқилади

"HAKIM METALL STROY" билан чидамли ва мустаҳкам иморатларни қурамиз

Қаҳратон қиш фасли тугаши билан қурилишлар мавсуми янада авж олади. Кўплаб ишбилармонлар янги тадбиркорлик фаолияти учун муносиб идорани қурдиришга киришадилар. Бизга маълумки, ҳар бир иморат учун аввало мустаҳкам асос керак.

Ҳар қандай бино ёки объект асосини барпо қилишда сифатли металл конструкцияларидан фойдаланиш талаб этилади. Металл конструкцияўзига хос конструктор бўлиб, ундан қурилаётган бино ёки иншоотнинг каркаси йиғилади. Металл конструкциялар махсус саноат фабрикалари ва заводларида ишлаб чиқарилади.

Фото: HAKIM METALL STROY

Ҳозирги кунда қурилиш материаллари орасида металл конструкциялар дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Сабаби, замонавий иморатларннинг конструкциясида арматура ёки бошқа металл мосламалардан фойдаланиш қулай ва анча ҳамёнбопдир. Натижада, нафақат маблағ тежалади, балки бино каркаси қаттиқ ва пишиқ бўлади.

Ўзбекистонда "HAKIM METALL STROY" МЧЖ металл конструкциялар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания саналади. Компания бир неча йиллардан бери, кўплаб мижозларга сифатли металл конструкцияларни етказиб бермоқда. Шунингдек, кисловодск ва бошқа ҳар хил модуллар, ангарларни монтаж ва демонтаж қилиш (бир жойдан бошқа жойга кўчириб бериш) ишларини бажаради.

Фото: HAKIM METALL STROY

Металл конструкциялар ўлчами, тайёрланиш усули, конфигурацияси ва қўлланилиши жиҳатидан фарқланади. Металл конструкциялар, шунингдек, темир-бетон конструкцияларга қараганда қатор устун жиҳатларга ҳам эга:

* уларнинг вазни енгиллиги, 
* монтаж ҳамда демонтаж ишларининг қулайлиги,
* қурувчиларга ташишнинг осонлиги,
 
* тезлик билан тиклаш имконияти.

Фото: HAKIM METALL STROY

Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб айнан шундай конструкциялардан йирик савдо марказлари ҳамда қисқа муддатларда қурилиши талаб қилинган кўплаб бинолар барпо қилинмоқда.

"HAKIM METALL STROY" томонидан яратилган йирик савдо марказлари ва заводлар:

  • Наманган шаҳридаги “ART SOFT TEX” МЧЖга қарашли 17 минг кв.м ер майдонига текстил фабрикаси;
  • Жиззах вилояти Зомин туманидаги замонавий технологиялар асосида ташкил этилган "JIZZAX POULTRY" ҚК МЧЖга қарашли товуқхона фермасида металл конструкция ишлари.
  • Андижон шаҳрида дори-дармон ишлаб чиқариш фабрикаси;
  • Гулистон шаҳрида янги услубдаги замонавий “Гулистон деҳқон бозори”нинг металл конструкцияси;
  • Тошкент шаҳри Алгоритм даҳасида барпо этилаётган йирик савдо маркази;
  • Марғилон шаҳри ҳамда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида "Фаргона улгуржи савдо инвест" МЧЖга қарашли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш учун йирик ҳажмдаги замонавий музлатгич иншооти;
  • Катта ҳажмдаги ангарлар (“аркаобразный”) ва омборхоналар ва ҳ.к.
Фото: HAKIM METALL STROY

Мижозлар манфаати ҳамиша устун!

Компания нафақат маълум бир турдаги конструкцияларни, балки буюртмачи хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда ностандарт моделларни ҳам ишлаб чиқаради. Бундай ишлар, шубҳасиз, махсус чизмалар ва техник ишланмалар ёрдамида амалга оширилади. аксар ҳолларда ишлаб чиқариш ва уларни ўрнатиш жараёни буюртмачилар тақдим этган чизмалар асосида бажарилади.

Малакали мутахассислар

Металл конструкцияларни лойиҳалаш, уларни ишлаб чиқариш ва монтаж қилиш – буларнинг барчаси замонавий қурилиш соҳасининг энг ёш, аммо истиқболли йўналишидир. Шундай экан, ҳар бир соҳада бўлгани каби бунда ҳам ўз ишининг усталарига мурожаат қилиш фойдадан холи бўлмаслиги сир эмас. Шу сабабли, "HAKIM METALL STROY" конструкциялари кўп йиллик тажрибага эга бўлган етук мутахассис ва муҳандислар томонидан ишлаб чиқарилади.

Фото: HAKIM METALL STROY

Асосийси, ҳамёнбоп нархлар

Сиз металл конструкцияларни бозор нархидан арзон ва келишилган нархларда ҳарид қилиш имконига эга бўласиз. Ўз ишининг усталари эса сизнинг буюртмангизни юқори сифатда бажариб бериши кафолатланади!

Янги иморат қуришда ишончли ҳамкор излаётган бўлсангиз, юқори сифатли металл конструкциялар ишлаб чиқарувчи "HAKIM METALL STROY" компаниясига мурожаат қилинг.

Фото: HAKIM METALL STROY

Телефон: 
+998 90 907-09-52,
+998 99 887-09-52,
+998 98
 300-09-52,
+998 90 740-23-32,

+998 93 181-98-88.

Хизматлар лицензияланган! Маҳсулотлар сертификатланган!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид