Ўзбекистон газининг асосий харидори қайси давлат?

Фото: Sputnik
2018 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон табиий газ экспортини 1,9 бараварга оширди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.
"Энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 66,2%га кўпайди, бу табиий газ экспорти (1,9 мартага), кимё маҳсулотлари (7,3%), пластмасса ва ундан маҳсулотлар (16,7%) экспорти ҳисобидан юз берди», - дейилади Давлат статистика қўмитаси маълумотларида.
Ўзбекистон газининг асосий харидори Хитой саналади. 2018-2020 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли келишувга биноан, Ўзбекистон газ экспорт қилиш ҳажмини йилига 10 млрд куб метргача оширади.
2017-йилда «Газпром» «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан 2018 йилдан бошлаб беш йил муддатга, йилига 4 миллиард куб метр ўзбек газини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолади. 2016 йилда «Газпром» томонидан сотиб олинган табиий газ ҳажми 6,2 миллиард куб метрни ташкил этди.
2020 йилгача республика нефть ва газ соҳасида 38 лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу газ ишлаб чиқаришни 53,5 миллиард куб метр, нефтни - 1,9 миллион тонна ва газ конденсатини - 1,1 миллион тоннага оширади.
Мавзуга оид

20:39 / 09.05.2025
Трамп Хитой товарларига божларни камайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда

18:33 / 09.05.2025
Хитойда ҳайвонлар овозини инсон тилига ўгирувчи дастур бўйича иш бошланди

13:31 / 09.05.2025
Россия ва Хитой стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги баёнотни имзолади

21:06 / 06.05.2025