Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой етакчиси мамлакатда социализмни сақлаб қолишга чақирди

Фото : www.kremlin.ru
Хитой раиси Си Цзиньпин социалистик тузумни кўплаб, жумладан ташқи ва ички чақириқларга қарши курашнинг бош шарти деб атади.
У Коммунистик партия раҳбариятини иқтисодий ва ҳарбий хавфлар ҳамда Ҳонгконг, Тайван ва Макао юзида ҳудудий муаммолар олдида сақлаб қолишни ёқлаган.
“Буюк кураш осон бўлмайди, иқтисодиёт, сиёсат, маданият, ижтимоий соҳа, экологик маданиятни қуриш соҳасида, мудофаа ва ҳарбий қурилишда, Ҳонгконг, Макао ва Тайван билан ишда, дипломатик ишда, партияни қуришда – ҳамма ерда чақириқлар бор ва улар тобора мураккаблашиб бормоқда”, деб айтган Си Цзиньпин.
Унинг таъкидлашича, умумий ғалаба учун халқ барча кучини ва ижобий омилларни бирлаштириши ҳамда эътиборни ҳамкорликка мужассамлаштириши лозим.
Мавзуга оид

18:33 / 03.08.2025
Хитойда бир ҳафта ичида уч мингга яқин кишида чикунгунья безгаги аниқланди

23:24 / 02.08.2025
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди

22:14 / 02.08.2025
Хитойда чикунгуня эпидемиясига қарши курашиш учун улкан каннибал-чивинлар юборилди

23:25 / 01.08.2025