Ягона порталда автомобиллар билан боғлиқ хизматлар ишида узилишлар юзага келди
Ягона портал - my.gov.uz орқали автомототранспорт воситалари билан боғлиқ хизматларда узилишлар юзага келмоқда. Бу ҳақда портал хабарида айтилган.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Автомототранспорт ҳисоби» ва «Ҳайдовчилик гувоҳномаси» ахборот тизимлари янги - «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»га ўтяпти.
Ягона порталдаги узилишлар эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш, автотранспорт ойналари тусини ўзгартиришга рухсатнома олиш, автотранспорт бошқаруви учун жисмоний шахсларга электрон ишончнома бериш хизматларида кузатиляпти.
Билдирилишича, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги мутахассислари томонидан зарур чора-тадбирлар амалга ошириляпти.
Муаммо бартараф этилиши билан қўшимча ахборот берилиши айтилган.
Бундан олдин ДХМларда ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилганди.
Мавзуга оид

11:55 / 26.04.2025
Автомобил бозоридаги монополия: Ўзбекистон битта хатони иккинчи марта такрорлайдими?

20:34 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди

17:24 / 22.04.2025
Иккиламчи автомобил бозори: Cobalt’дан тортиб BYD Song Plus’гача бўлган бир қатор автомобилларнинг нархи арзонлашди

21:35 / 19.04.2025