Ўзбекистон | 10:03 / 07.02.2023
8087
1 дақиқада ўқилади

Намангандаги хонадонда газ портлаши оқибатида 4 киши жароҳат олди

Наманган вилояти Косонсой тумани «Нуробод» МФЙда жойлашган хонадонда газ портлади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Бугун, 7 февраль куни соат 07:30 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Нуробод» МФЙ Навбаҳор кўчаси рақамсиз яшаш уйида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Маълум қилинишича, айни вақтда чақнаш оқибатлари бартараф этилмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» ходимлари чиқишган.

Мавзуга оид