Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон U17 жамоаси Испания билан бир гуруҳда
Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа олдидан иштирокчи жамоалар 4та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 жамоаси 3-саватчадан ўрин олганди. Бразилиялик собиқ дарвозабон Жулио Сезар иштирок этган қуръа қуръа жараёнида Жамолиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлари Испания, Мали ва Канада билан «B» гуруҳидан жой олди.
Индонезияга топширилган турнир 2023 йилнинг 10 ноябрь – 2 декабрь кунлари ўтказилади. 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, 3-ўринни эгаллаган энг яхши 4 жамоа 1/8 финалга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Раҳматуллаев мураббийлигидаги ўсмирларимиз ёзда Таиландда ўтган Осиё кубоги U17 чоракфиналида Саудия Арабистонини мағлуб (2:0) этиб, ЖЧ U17га йўлланма олганди.
Ўзбекистон U17 жамоаси гуруҳ босқич ўйинлари тақвими билан танишинг:
Мавзуга оид

22:49 / 24.07.2025
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди

17:56 / 26.05.2025
АҚШ 65 йилдан сўнг яна ҳоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди

23:22 / 21.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото

07:43 / 21.04.2025