Nokia смартфонлари сотувдан олиб ташланди
Ушбу бренд остидаги смартфонлар Apple ва Samsung билан рақобатга дош беролмади. Аммо тугмачали телефонлар сотуви давом этади.

Финландиянинг HMD Глобал компанияси Nokia бренди остида смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда TechNetBook хабар бермоқда.
Энди компания веб-сайтидан ушбу смартфонларни сотиб олиш имкони йўқ.
HMD Global ўз бренди остида смартфонлар сотишни режалаштирмоқда. Компания 2016 йилдан бери Nokia ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган, аммо бу қурилмалар бозордаги йирик брендлар — Apple ва Samsung билан рақобатга дош беролмади. Шу сабабли улардан воз кечишга қарор қилинди.
Nokia бозордан бутунлай чиқиб кетмаяпти — компания арзон ва кўп функцияли тугмачали телефонларни етказиб беришда давом этади. Айнан шу моделлар 2000 йиллар бошида брендни дунёга машҳур қилганди.
Энг талабгир модел Nokia 3310 бўлган. У илк бор 2000 йилда ишлаб чиқарилган. 2017 йилда эса унинг замонавий версиясини ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилган.
Мавзуга оид

19:38 / 10.06.2025
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди

16:46 / 10.06.2025
iPhone янги дизайни, Siri’да кечиктирилган ўзгаришлар, iOS26 ва Games – Apple WWDC25’да нималар тақдим қилди?

14:38 / 28.05.2025
Samsung Display Россия металларини сотиб олишни тўхтатди

16:44 / 22.05.2025