Хитойлик эркак болалар ўйинидан Масерати автомобилини ютиб олди
У ўйинга 280 доллар сарфлаган, машина қиймати эса 235 минг доллар туради.

Фото: SCMP composite/Shutterstock/QQ.com
Хитойнинг Бинчжоу шаҳрида яшовчи эркак 14 февраль куни тунги бозорда болалар ўйинларидан бирини ўйнаб, Maserati автомобилини ютиб олди. South China Morning Post ёзишича, эркак бу ўйинга 280 доллар сарфлаган.
Ўйин иштирокчиси ҳалқаларни нишонга бехато ирғитиши керак эди. Бош совринга тахминан 235 минг доллар қийматидаги Maserati автомобили қўйилганди.
Ван фамилияли эркак таваккал қилиб ўйинга киришган. У уч соат давомида 8 мингга яқин ҳалқа отган ва натижада автомобиль ютиб олган. Соврин эгаси ҳалқа отишдан сўнг қўллари оғриб қолганини тан олди. Шунингдек, у бўш вақтларида баскетбол ўйнашни ёқтиришини ва “уч очколик” тўпларни моҳирона ташлашини ҳам айтиб ўтди.

Аммо бироз вақт ўтгач, автомобил Ваннинг мулкига ўтмаслиги, балки унга фақат бир йилга ижарага берилиши маълум бўлди. Эркак киоск эгаси билан ютуқни пулга алмаштириш бўйича келишишга уринмоқда.
Баъзи интернет фойдаланувчилари Ванга автомобилдан пул ишлаш йўлларини таклиф қилди. Улар орасида Масератини тўйларга ижарага бериш варианти ҳам мавжуд.
Мавзуга оид

11:55
Автомобил бозоридаги монополия: Ўзбекистон битта хатони иккинчи марта такрорлайдими?

20:34 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди

17:24 / 22.04.2025
Иккиламчи автомобил бозори: Cobalt’дан тортиб BYD Song Plus’гача бўлган бир қатор автомобилларнинг нархи арзонлашди

21:35 / 19.04.2025