Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Ҳодиса қизалоқ мактабдан қайтаётганда таълим маскани атрофидаги ҳовлилардан бирида содир бўлган. Уни қутқариш учун етиб борган мактаб қоровули ҳам кома ҳолатига тушиб қолган.

Фото: Kun.uz
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Олот туманида мактаб ўқувчиси ҳожатхона қудуғига тушиб кетиб, вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритди.
Олот тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари Тўхтажон Қутлиевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 15 апрел куни мактаб атрофидаги ҳовлилардан бирида содир бўлган.
Тумандаги 28-умумтаълим мактабининг 3-синфида ўқийдиган қиз дугоналари билан таълим маскани ёнидаги дўкон эгасининг ҳовлисига киришган. Ўша ерда ўқувчи ишлатилмайдиган эски сув қудуғига тушиб кетган.
“Қизалоқнинг ёнидаги дугоналари мактабга хабар берган. Мактаб қоровули етиб бориб, ўқувчини қудуқдан олиб чиққан. Аммо қўрқувданми ўзи ҳам кома ҳолатига тушиб қолган. Ҳозир хабар олдим, комадан чиқаётганини айтишди. Қоровулни мактаб директори ва бошқалар қудуқдан тортиб олишган.
Қизни машинада шифохонага жўнатишган. У йўлда ёки шифохонага боргач вафот этган. Ўқувчининг уйи ҳам мактаб ёнида бўлган”, дейди Тўхтажон Қутлиев.
Ҳодиса жойига туман ҳокими, ФВБ раҳбари ва бошқа масъуллар етиб борган.
Мавзуга оид

09:41 / 22.03.2025
40 метрли қудуқ тубида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

18:20 / 15.01.2025
Қашқадарёда канализация қудуғидан чиқа олмаган «Сувоқова» ходимлари қутқарилди

18:48 / 27.12.2024
Тошкент вилоятида қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилди

07:31 / 15.09.2023