Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов ўтказган йиғилишда Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари, Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг икки ўринбосари ҳамда Когон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Улар хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани айтилди.

Фото: ИИВ
Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов Бухоро вилоятида комплекс инспекторлик текшируви натижалари юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда республика ишчи гуруҳининг Бухоро вилоятидаги ўрганиш якунларига кўра, ҳар бир шаҳар ва туман кесимида жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш, уларга хизмат кўрсатиш, жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ходимларнинг ижро ҳамда хизмат интизомига риоя этиш масалалари танқидий муҳокама қилинган.
Комплекс инспекторлик текшируви натижаларига кўра, хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган бир қатор раҳбарларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланган.
Жумладан, ички ишлар вазирининг буйруғи билан қуйидагилар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган:
- Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи;
- Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи;
- Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;
- Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи;
- Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бўлими бошлиғи;
- Когон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи.
Шунингдек, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Тергов бошқармаси бошлиғининг икки нафар ўринбосари, вилоят ИИБ котибият бошлиғи, Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Когон тумани ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларига интизомий жазолар қўлланган.
Йиғилишда мутасаддиларнинг ҳисоботлари ҳамда таклифлари тингланган. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ муддатлар белгиланиб, вилоят ИИБ ҳамда туман-шаҳар ички ишлар бўлинмаларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш ҳамда ечимини кутаётган бошқа масалалар юзасидан вазифалар режалаштирилган.
Олдинроқ Қашқадарё вилоятида ўтказилган шу каби йиғилишда вилоят ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинганди.
Мавзуга оид

09:47 / 22.04.2025
Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

11:32 / 19.04.2025
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола уколдан сўнг вафот этди

11:40 / 16.04.2025
Хитой Бухорода "ақлли" шаҳар инфратузилмасини яратишда қатнашади

12:04 / 05.04.2025