Ўзбекистон | 15:52
2805
1 дақиқада ўқилади

Туҳмат ва ҳақорат бўйича маъмурий ишлар ариза асосида қўзғатиладиган бўлди

Ўзбекистонда туҳмат, ҳақорат ва бошқа айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича фақат жабрланувчининг аризасига кўра чора кўрилиши белгиланди. Лекин агар жабрланувчи ночор аҳволда бўлса, вояга етмаган бўлса ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқини ҳимоя қилолмаса, ИИБ унинг ариза беришини кутиб ўтирмай ҳуқуқбузарга чора кўриши шарт.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар (хусусан, туҳмат, ҳақорат қилиш ва бошқалар) фақат жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

Бироқ, жабрланувчи ночор аҳволда бўлгани, вояга етмагани ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаса, ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг аризасисиз иш юритишни бошлаши шарт.

Бундан ташқари, айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинди:

  • автомат телефонларни шикастлантирганлик;
  • рухсатсиз радиоузаткич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланганлик.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид