Лондонда Украинанинг Европа давлатлари билан музокаралари бўлиб ўтди
Учрашув иштирокчилари «Трампнинг тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларини» қўллаб-қувватлади.

Фото: Х/Андрей Ермак
Лондонда Украина, Буюк Британия, Франция ва Германия вакиллари иштирокидаги музокаралар якунланди. Бу ҳақда Украина рпезиденти офисининг раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.
Ермакнинг таъкидлашича, учрашув иштирокчилари «АҚШ президенти Доналд Трампнинг тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларига» содиқликларини билдириб, келгусида мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олган.
Дастлаб, Лондондаги учрашув АҚШ давлат котиби Марко Рубио иштирокида ташқи ишлар вазирлари даражаси ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо Рубио куни кеча Лондонга ташрифини бекор қилди. Шундан кейин Франция ва Германия ТИВ раҳбарлари ҳам Лондонга бормайдиган бўлди ва музокараларда ушбу мамлакатнинг нисбатан паст лавозимдаги амалдорлари иштирок этди.
Юқори даражадаги музокаралар томонларнинг Трамп тақдим этган режадаги асосий масаласи — Қрим мақоми бўйича таклифига қўшилмагани фонида бекор қилинди. ОАВга кўра, АҚШ Россиянинг яриморол устидан суверенитетини тан олишни таклиф қилган. Украина президенти Володимир Зеленский Киев ҳеч қачон бу ишни қимаслигини билдирган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилгани тўғрисида хабар берилганди. Манбаларнинг айтишича, Путин апрел ойи бошида Санкт-Петербургда Доналд Трампнинг махсус элчиси Стив Уиткофф билан учрашувда Москва Россия томонидан босиб олинган, аммо ҳозирда Киев назоратида қолаётган Украина ҳудудларининг айрим қисмларига даъволардан воз кечиши мумкинлигини билдирган.
Мавзуга оид

00:11
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди

22:48 / 12.05.2025
Зеленский Путинни юзма-юз гаплашишга чақирди. Россия нега оташкесимни чўзяпти?

16:55 / 12.05.2025
Россия ва Украина 2022 йилдан буён илк музокараларга тайёрланмоқда. Отишмалар давом этмоқда

14:54 / 12.05.2025