АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Россия—Украина уруши бўйича музокаралар учун «ниҳоятда муҳим» бўлишини айтди
Давлат департаменти раҳбари Марко Рубио АҚШ урушни дипломатик йўл билан якунлашга умид қилаётгани боис Россияга қарши янги санкциялар жорий этмаётганини маълум қилди.

Фото: Reuters
АҚШ Россия—Украина урушини дипломатик йўл билан якунлашга умид қилаётгани боис РФга қарши янги санкциялар жорий этмаяпти. Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат котиби Марко Рубио NBC News’га берган интервьюсида маълум қилди.
«Чунки биз урушни якунлаш бўйича саъй-ҳаракатлар дипломатик йўл билан ҳал бўлишига ва иккала томон позицияларини яқинлаштира олишимизга умид қиляпмиз. Санкциялар жорий этишни бошласангиз, урушни якунлашдан узоқлашиб борасиз. Ўзингизни яна икки йилга урушга маҳкум қиласиз, биз эса бундай бўлишини хоҳламаймиз», — дейди Рубио.
Россия ва Украина ўртасида тинчлик сулҳига қачон эришиш мумкинлиги ҳақида гапираркан, Давлат департаменти раҳбари бирор бир санани белгилаш «аҳмоқлик» эканини таъкидлади. Аммо унинг сўзларига кўра, келаси ҳафта «жиноятда муҳим» аҳамиятга эга бўлади.
«Бу жуда муҳим ҳафта бўлади, бу ҳафта ниҳоятда аҳамиятли. Бу ишда иштирок этишда давом этамизми ёки бошқа, аҳамияти жиҳатдан кам бўлмаган, баъзи ҳолларда эса ундан ҳам муҳимроқ масалаларга эътибор қаратиш вақти келган-келмаганини ҳал қилишимиз керак бўлади. Оптимистик бўлиш учун сабаблар бор, аммо реалистик бўлиш учун ҳам асослар мавжуд. Биз мақсадга яқинмиз, лекин ҳали етарлича эмас», — дейди давлат котиби.
АҚШ урушни якунлаш бўйича феврал ўрталаридан бери Россия ва Украина билан алоҳида-алоҳида музокаралар ўтказмоқда, аммо ҳозирда тўлиқ ва узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олмади.
АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда унинг маъмурияти амалдорлари агар томонлар яқин муддат ичида келишувга эришмаса, Вашингтон Россияга қарши янги санкциялар жорий этиши ва музокаралардан чиқишини маълум қилганди.
30 апрел куни Трамп президентлик лавозимига киришганининг 100 кунлигини нишонлайди. У ўзининг сайловолди кампаниясида агар АҚШ президентига айланса, Россия—Украина урушини 24 соатга якунлашини айтганди.
Мавзуга оид

18:17 / 27.04.2025
Россия денгиз пиёдалари ва Z-блогерлар Курск областида ҳамон украин ҳарбийлари борлигини хабар қилди

15:46 / 27.04.2025
АҚШ ички хавфсизлик вазирининг сумкасини ўғирлашга алоқадор шахс ҳибсга олинди

10:16 / 27.04.2025
Россия Бош штаби Курск области тўла озод этилгани ҳақида ҳисобот берди

15:38 / 26.04.2025