Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Эрон имтиёзли савдо битими бўйича товарлар рўйхатини келишиб олди
Теҳронда бўлиб ўтган ҳукуматлараро учрашувда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида кўп йиллардан бери ечимини кутаётган транспорт-логистика масалаларини зудлик билан ҳал этиш лозимлиги таъкидланди.

Фото: Ўзбекистон бош вазирининг матбуот хизмати
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 11 май куни Теҳронда Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф билан музокара ўтказди.
Томонлар ўзаро савдони 2 миллиард долларга чиқариш имкониятларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати.
Қайд этилишича, расмий Тошкент транспорт-логистика соҳасида кўп йиллардан бери ечимини кутаётган масалаларни зудлик билан ҳал этиш лозим деб ҳисоблайди.
Учрашув якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси";
- Имтиёзли савдо битимининг товарлар рўйхатини тасдиқлаш баённомаси;
- Ўсимликлар ҳимояси ва карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
- “Ҳалол” стандарти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 25 февралдан бошлаб Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими амал қила бошлаганди.
Мавзуга оид

22:18 / 22.07.2025
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ

07:52 / 22.07.2025
Европа давлатлари Эрон билан музокаралар олиб боришга келишиб олди

20:28 / 19.07.2025
Туркий бирлик дарвозаси – Зангезур коридори атрофида нималар бўлмоқда?

18:41 / 18.07.2025