Ҳиндистонда юз берган ёнғин оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди
Ёнғин кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган дўкондаги қисқа туташувдан келиб чиққан.

Фото: english.publictv.in
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида камида 17 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди, деб хабар беради ANI агентлиги.
«Ёнғин эрта тонгда бошланди, Телангана ҳукумати ўт ўчириш хизмати воқеа жойига етиб борди. Улар барчани қутқаришга уринди. Аммо аланга жуда кенг жойга тарқалган эди. Бино ичида бўлган одамларнинг аксарияти ҳалок бўлди», — дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин турар жой биносининг биринчи қаватида жойлашган марварид дўконидаги қисқа туташувдан келиб чиққан. Дўкон бир қават юқорида яшаган оилалардан бирига тегишли бўлган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келган, аммо оловни тезда ўчира олмаган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Расмийлар компенсация тўлашга қарор қилган: ҳалок бўлганларнинг қариндошларига 2,3 минг доллардан, жабрланганларга 580 доллардан пул берилади.
Эслатиб ўтамиз, апрел охирларида Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида жойлашган меҳмонхоналардан бирида юзага келган йирик ёнғин оқибатида ўндан ортиқ одам ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид

09:10 / 17.05.2025
Намангандаги қабристонда ёнғин содир бўлди

11:50 / 16.05.2025
Ҳиндистонда одам савдоси қурбонига айланиш хавфи остида қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

07:49 / 16.05.2025
Тошкентда вагон таъмирлаш депосида ёнғин содир бўлди

22:12 / 15.05.2025