Озарбойжон Россия билан зиддият кучайишини истамайди – Эрдўған
«Биз конструктив қадамларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз... Кавказ энди янги можарога тоқат қила олмайди», деб таъкидлади Туркия президенти.

Фото: Antonio Masiello / Getty Images
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған озарбойжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев ўз мамлакати билан Россия ўртасида юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш тарафдори эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда Озарбойжон президенти яқинда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилган.
«У таъқиблар ва бу масалани кескинлаштириш тарафдори эмас. Мен буни Илҳомнинг баёнотларидан тушундим», деди Эрдўған.
Туркия президентининг аниқлик киритишича, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Илҳом Алиев билан учрашув кун тартибига Боку ва Москва муносабатлари масаласи киритилган.
«Биз конструктив қадамларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз... Кавказ энди янги можарога тоқат қила олмайди», деб таъкидлади Эрдўған.
Унинг қўшимча қилишича, Туркия кескин вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва томонларни муносабатларга «тузатиб бўлмайдиган зарар етказишнинг» олдини олишга чақиради.
Июн ойи охирида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бир неча озарбайжонлик қўлга олинди, улар қотилликда айбланмоқда. Операция шафқатсиз ўтди, қўлга олиш пайтида ака-ука Зиёддин ва Ҳусайн Сафаровлар ҳалок бўлди. Озарбойжон ҳукумати воқеани қоралаб, Россиядан айбдорларнинг жавобгарликка тортишни талаб қилди.
Бир неча кундан сўнг, Бокудаги «Спутник Азербайджан» ахборот агентлиги таҳририятида тинтув ўтказилиб, агентлик раҳбари Игор Картавих ва бош муҳаррир Евгений Белоусов қўлга олинди. Улар гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ва кибержиноятчиликда гумон қилинмоқда.
Кейинроқ, Россия ва Озарбойжонда шунга ўхшаш ҳибслар тўлқини бошланиб кетди.
Мавзуга оид

23:25 / 05.07.2025
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди

23:07 / 05.07.2025
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди

18:31 / 05.07.2025
«Афғонистонда тинчлик ва нормал давлатчилик бўлишига энг кўп интилаётган давлат – Ўзбекистон» — Камолиддин Раббимов

16:16 / 05.07.2025