Иқтисодиёт | 16:25 / 07.07.2025
2003
1 дақиқада ўқилади

ЕОТБ Ўзбекистон ЯИМ 6,5 фоизгача ўсишини прогноз қилмоқда

Евросиё тараққиёт банки (ЕОТБ) прогнозларига кўра, 2025 йил якунига бориб Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 6,5 фоизга ўсишни қайд этади.

Фото: "Дунё" АА

"Иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари аҳоли даромадларининг ошиши ва барқарор ривожланишга йўналтирилган фаол инвестиция жараёнлари бўлади", – деб ёзган "Синхуа".

Қайд этилишича, Ўзбекистонда инфляция даражаси 2025 йилда 8,1 фоизгача пасайиши мумкин. Хориждан пул ўтказмалари ҳажмининг ўсиши ва экспорт ҳажмининг ошиши эса миллий валюта учун қўллаб-қувватловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Жаҳон банки прогнозига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 2025 йилда 5,8 фоизни, 2026 йилда эса 5,9 фоизни ташкил этади. Бу эса Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

Жорий йилнинг 3 январ куни давлат раҳбарига "2025 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисида"ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ахборот берилган эди.

Мавзуга оид