Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЦАҲАЛ илк бор Эрон ҳужуми оқибатида ҳарбий объектларга шикаст етганини тан олди — Reuters
Исроиллик ҳарбий амалдорга кўра, барча объектлар фаолиятини давом эттирмоқда.

Фото: Reuters
Эроннинг Исроилга зарбалари оқибатида айрим ҳарбий объектларга зарар етгани маълум бўлди. Бу ҳақда Reuters аноним қолишни сўраган исроиллик ҳарбий амалдорга таяниб хабар берди.
Агентликнинг қайд этишича, олдинроқ Исроил Мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) ҳарбий объектлар ҳужумга учрагнаини тан олмаган. Шу билан бирга, агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, «оз сонли» манзиллар зарар кўрганини таъкидлаб, барча объектлар фаолиятини давом эттираётганини билдирган. Етказилган зарар тафсилотларини эса у очиқлашдан бош тортган.
5 июл куни The Telegraph нашри сунъий йўлдош суратларига таяниб, Эроннинг зарбалари оқибатида Исроилдаги бешта ҳарбий объектга шикаст етганини ёзганди.
Эрон Исроил томонидан 12 июн куни бошланган авиазарбаларга жавобан ушбу мамлакат ҳудудига ракеталар учирган. Эрон асосий эътиборни Исроил шимолидаги Ҳайфа ва Тел-Авив, шунингдек, кўплаб ҳарбий объектлар жойлашган Беэр-Шевага қаратган. Эрон ракеталарининг аксарияти тутиб қолинган.
Исроил ва Эрон ўртасидаги сулҳ тўғрисида 24 июн куни эълон қилинди. Расмий маълумотларга кўра, Эронда 935 киши, жумладан, юқори мартабали ҳарбийлар ҳам ҳалок бўлган, Исроил томонинг йўқотишлари эса 28 кишини ташкил этган.
Мавзуга оид

07:27
Еврокомиссия: ҲАМАС Ғазода гуманитар ёрдамни тортиб олаётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ

21:29 / 08.07.2025
Эрон Хитойдан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб олди — ОАВ

20:48 / 08.07.2025
ХАЭА раҳбари Эроннинг ядро дастурини йўқ қилиб бўлмаслигини айтди

14:35 / 08.07.2025