Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда автомобиллар савдоси 25 фоизга ошди

Июлда Хитойда 1,6 млн автомобиль сотилди, бу эса ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 26,3 фоизга кўпроқни ташкил қилди. Бу ҳақда Хитой автомобилсозлар уюшмаси маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда "Автостат" агентлиги маълум қилди.
Жорий йилнинг 7 ойи мобайнида Хитой автобозорида 12,65 млн та машина сотилган.
Тушунтирилишича, автомобилларга талабнинг ошишига ишчи ҳажми 1,6 литргача бўлган двигателли янги машиналарни сотиб олишга солиқнинг 2 баробарга камайтирилгани сабаб бўлган.
Хитойда июлдаги савдоларда энг кўп ўсишни кўрсатган автокомпаниялар Volkswagen (285,9 минг автомобиль, 16 фоиз ўсиш) ва General Motors (270,5 минг автомобиль, 18 фоиз ўсиш) бўлган.
Хитой автомобилсозлар уюшмасида жорий йилда Хитой автобозори ўтган йилга нисбатан 6 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. 2015 йилда Хитойда 21,15 млн та машина сотилганди.
Мавзуга оид

23:43 / 03.08.2025
Хитойда Starlink сунъий йўлдошларини кўринмас кемалар ёрдамида уриб тушириш таклиф қилинмоқда

18:33 / 03.08.2025
Хитойда бир ҳафта ичида уч мингга яқин кишида чикунгунья безгаги аниқланди

23:24 / 02.08.2025
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди

22:14 / 02.08.2025