Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда навбатдаги энг тез ишловчи суперкомпьютер ясалмоқда

Фото: © AP
Хитойда навбатдаги энг тез ишловчи суперкомпьютер яратиш бошланди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. Мутахассислар энг юқори унумдорлиги бир сонияда минг квадриллион ҳисоблашдан каттароққа баҳоланган прототипни яратишга киришдилар.
Компьютер Параллел ҳисоблаш техникаси ва технологияси миллий тадқиқот марказида яратилмоқда. Суперкомпьютер Цзинандаги Миллий суперкомпьютерлар марказида жойлаштирилади.
2016 йил июнда Германияда бўлиб ўтган суперкомпьютер технологиялари халқаро анжуманида Хитой дунёдаги энг тез суперкомпьютер – Sunway Taihulight’ни яратганини маълум қилганди.
Анжуман маълумотларига кўра, Хитойда дунёдаги энг кучли суперкомпьютерлардан 167 таси жойлашган.
Мавзуга оид

23:43 / 03.08.2025
Хитойда Starlink сунъий йўлдошларини кўринмас кемалар ёрдамида уриб тушириш таклиф қилинмоқда

18:33 / 03.08.2025
Хитойда бир ҳафта ичида уч мингга яқин кишида чикунгунья безгаги аниқланди

23:24 / 02.08.2025
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди

22:14 / 02.08.2025