Ассанж АҚШ сайловларидаги асл ғолиб ким бўлишини маълум қилди

© AFP 2016/ Steffi Loos
Аввал хабар қилганимиздек, саноқли соатлардан сўнг, дунёнинг йирик давлатларидан бири АҚШнинг келгуси тўрт йилдаги сиёсатини белгиловчи умумхалқ сайловлари якунланади. Шу муносабат билан, WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж ҳам сайловлар борасида фикрини билдирди. Унинг айтишича, АҚШдаги президентлик сайлови натижалари қандай бўлишидан қатъиназар ғолиб Америка халқи бўлади.
"2016 йилги АҚШ президентлиги сайлови натижаси қандай бўлишидан қатъиназар Америка жамоатчилиги ғалаба қозонади. У бизнинг меҳнатимиз орқали кўп нарсани билиб олди", — дейилади Ассанж баёнотида.
У, шунингдек, Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон сайловолди штаби раҳбари Жон Подеста шахсий мактубларининг эълон қилиниши "сайлов натижаларига таъсир этиш истаги" билан изоҳланмаслигини айтган. "Республикачилар ва демократлар номзодлари ҳам фош қилувчиларга нисбатан ўзларининг норозиликларини бирдек кўрсатишди", — деган Ассанж.
Дунёга машҳур яна бир фош қилувчи, Америка разведкасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден, ўз навбатида, барчани овоз беришда иштирок этишга чақирган.
"Бугун сиз эртанги кунни қурасиз", — деб ёзган Сноуден Twitter саҳифасидаги микроблогида.
Мавзуга оид

21:23
АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Россия—Украина уруши бўйича музокаралар учун «ниҳоятда муҳим» бўлишини айтди

15:46
АҚШ ички хавфсизлик вазирининг сумкасини ўғирлашга алоқадор шахс ҳибсга олинди

15:38 / 26.04.2025
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили

13:54 / 26.04.2025