Истанбулдаги терактда Америка фуқароси ўз телефони туфайли омон қолди

АҚШ фуқароси Якоб Раак 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси Истанбулдаги Reina клубида содир этилган теракт давомида жароҳат олди, лекин унга қарата отилган ўқ мобил телефонига тегиб, артерияни четлаб ўтгани туфайли омон қолди. CNN Turk нашри шу ҳақида хабар берди.
Раак Истанбулга дўстлари билан 35 ёшлигини нишонлашга келган бўлган. Террорчининг ҳужуми давомида у оёқ қисмининг икки жойидан жароҳат олган. Бироқ шифокорларнинг сўзларига кўра, иккинчи ўқ Раакнинг чўнтагидаги мобил телефонга теккани учунгина артериягача етиб бормаган. Раак клубдан тўғри маҳаллий шифохонага олиб кетилган.
"Даҳшатли фожиа. Сизнинг юртингиз ажойиб, лекин афсуски, мана шундай даҳшатли терактларни содир этувчи кишилар бор", - дея ёзди Раак шифохонадан.
1 январга ўтар кечаси Reina клубига уюштирилган қуролли ҳужум натижасида Истанбулда 39 нафар киши ҳалок бўлди, 69 нафари эса шифохонага етказилди.
Мавзуга оид

10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди

12:18 / 27.04.2025
Истанбулда ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

21:49 / 25.04.2025
“Истанбул чўкса, бутун Туркия чўкади” – зилзиладан кейин истанбулликлар кўчаларда тунади

08:37 / 25.04.2025