Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тевес Хитойдаги ҳаётидан норози. Ҳафтасига 720 минг евро ҳам ёрдам бермаяпти

Қишки трансферлар вақтида Аргентинадан «Шанхай Шеньхуа»га келган ва дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланган Карлос Тевес Хитойдаги ҳаётдан қониқмаяпти.
Ole нашри хабарига кўра, 34 ёшли бу футболчи хитойча таомларга, Хитойдаги турмуш тарзига ва одатларга кўника олмаяпти.
Қолаверса, «Шанхай Шеньхуа»даги дебют учрашувида Тевес жамоаси билан ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди.
Ушбу футболчи 720 минг евро миқдоридаги ҳафталик маошдан воз кечиб, Аргентинага қайтишни режалаштираётгани айтилган.
Тевеснинг агентлари эса у «Бока Хуниорс»га қайтиши эҳтимоли ҳақидаги хабарларни инкор этишмоқда.
Мавзуга оид

23:24 / 02.08.2025
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди

22:14 / 02.08.2025
Хитойда чикунгуня эпидемиясига қарши курашиш учун улкан каннибал-чивинлар юборилди

23:25 / 01.08.2025
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди

08:10 / 01.08.2025