Apple симсиз Beats Studio3 қулоқчинларини намойиш қилди
Apple W1 чипидаги биринчи симсиз қулоқчинлар бир марталик заряддан 40 соатгача ишлайди. "Лайфхакер" шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
Beats Studio3'нинг асосий янгилиги - шовқинларни камайтиришнинг динамик тизими. Қулоқчинлар атрофдаги шовқинларни ўрганиб, босим ўтказиш интенсивлигини тартибга солади. Улар бундай режимда 22 соатгача ишлайди, шовқинни камайтирмай эса - 40 соатгача.
Тезкор заряд тизимида 10 дақиқагина турган қулоқчинлар 3 соатгача тўхтовсиз мусиқа тинглаш имконини беради. Қулоқчинлар Lightning орқали эмас, microUSB'га уланиб қувват олади.

Қулоқчинлар биринчи навбатда iPhone, iPad, Mac ва Apple Watch билан ишлашга мўлжалланган. Beats Studio3 қурилмалардан бирига уланган тақдирда, iCloud'даги бир аккаунтга боғланган қолган барча қурилмалар билан ишлаш имконини беради. Шундай бўлса-да, уларни оддий симсиз қулоқчинлар каби Bluetooth орқали бошқа қурилмаларга ҳам улаш мумкин.
Beats Studio3 олти хил рангда тақдим этилади: қизил, қора, оқ, тилларанг, кўк ва кулранг. Тўпламда шунингдек ташиш қопламаси, пультли кабель ва USB кабели ҳам бор.
Мавзуга оид

19:38 / 10.06.2025
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди

16:46 / 10.06.2025
iPhone янги дизайни, Siri’да кечиктирилган ўзгаришлар, iOS26 ва Games – Apple WWDC25’да нималар тақдим қилди?

16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

17:55 / 12.05.2025