Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон узра F-35В’га ёқилғи қуйиш тасвирланган видео эълон қилинди

Фото: REUTERS
АҚШга қарашли, бешинчи авлоддаги F-35B Lightning II тез парвоз қилиш ва вертикал қўниш хусусиятига эга иккита қирувчига парвоз пайтида ёқилғи қуйиш жараёни видеоси пайдо бўлди. Улар рақиб позицияларига авиазарбалар беришда илк бор иштирок этган. Қўшма Штатлар ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан тақдим этилган, юқори аниқликдаги видеоролик YouTube’да жойлаштирилди.
Кадрлардан кўриш мумкинки, қирувчиларга ёқилғи қуйиш ҳарбий-ҳаво кучларининг KC-135 Stratotanker заправкачи самолёти ёрдамида амалга оширилган.
Октябрь ойида The Drive муаллифи Жозеф Тревитик F-35B Lightning II биринчи жанговар миссияси давомида ҳавода ёқилғи қуйиш жараёнидан фойдалангани ҳақида тахмин билдирганди.
Сентябрь ойида ҳарбий-денгиз кучлари 27 сентябрь куни Афғонистон узра ҳақиқий рақибнинг позицияларига бундай самолётлар учун биринчи марта авиазарбалар беришда иштирок этган, USS Essex десант ҳужумкор кемасининг палубасидан парвоз қилган F-35B Lightning II қирувчиси тасвирланган видеони эълон қилганди.
Мавзуга оид

19:08
Қозоғистон Афғонистонга ёрдам кўрсатишда давом этади – Тўқаев

07:51 / 21.07.2025
Германиядан бир йил ичида иккинчи депортация рейси Кобулга учиб кетди

18:41 / 18.07.2025
Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон ўртасида Трансафғон темир-йўли бўйича битим имзоланди

12:15 / 18.07.2025