Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суданда Умар ал-Башир устидан суд жараёни бошланди

Фото: СС0 Public Domain
Хартумда ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилган Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Башир устидан суд жараёни бошланди. Суд ҳозирча собиқ президентга қўйилган коррупция бўйича айбловларни кўриб чиқмоқда.
Суд мажлисига ал-Баширни ҳимоя қилгани 100 га яқин адвокат келган. Судланувчининг ўзи металл қафас ичига жойлаштирилган. Мамлакатни 30 йил бошқарган ал-Баширни суд биносига қуролланган ҳарбийлар зирҳланган машиналарда келтиришган.
Ал-Башир устидан суд жараёни бир неча маротаба қолдирилиб келинаётганди.
Тергов вакилининг айтишича, ал-Башир Саудия Арабистони ҳукуматидан миллионлаб доллар олганини тан олган. ОАВ маълумотларига кўра, ал-Баширнинг уйи тинтув қилинганда 6 млн евро, 351 минг доллар ҳамда маҳаллий валютада катта миқдорда пул топилган.
Суданда ҳарбий тўнтарув 11 апрелда юз берганди. Бунгача аҳоли мамлакатдаги харобагарчилик сабабли оммавий норозиликлар уюштириб келган. Умар ал-Баширга қарши жиноий иш намойишчиларнинг ҳалок бўлиши ва террорчиларга пул бериш айбловларини ҳам ўз ичига олган.
Мавзуга оид

11:21 / 14.06.2025
ЖССТ Судандаги болалар учун очарчилик таҳдиди ҳақида огоҳлантирди

08:10 / 31.05.2025
Судан армия кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги даъволарни текширмоқда

14:05 / 16.04.2025
Судан: RSF муқобил ҳукумат ташкил этилишини эълон қилди

14:56 / 14.03.2025