Сурхондарёда ўриклар совуқдан 80 фоизгача зарарлангани маълум бўлди
Сурхондарё вилоятида 25—26 февраль кунлари кузатилган совуқ оқибатида мевали дарахтлар, кузги буғдой ва беда ўтлари зарарланган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, вилоятда Гидрометеорология бошқармасига қарашли метеостанция ва агрометеорологик пост кузатувлари ўтказилган.
Совуқ об-ҳаводан мевали дарахтлар, кузги буғдой ва беда ниҳоллари қуйидагича зарарланган:
- буғдой — 10 фоизгача;
- беда — 10 фоизгача;
- бодом — 30 фоизгача;
- ўрик — 80 фоизгача;
- олма — 30 фоизгача;
- гилос — 25 фоизгача;
- шафтоли — 10 фоизгача;
- тут дарахти — 5 фоизгача.
Қайд этилишича, узум ва анор дарахтларига совуқ таъсир қилмаган.
Мавзуга оид

21:16 / 11.06.2025
Бойсунда водород сулфиди гази миқдори меъёрдан ошмаган – Эковазирлик

18:07 / 10.06.2025
Термизда Damas 17 ёшли скутер ҳайдовчисини уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди

18:45 / 09.06.2025
Сурхондарёда 913 млрд сўмга «Сангардак» туристик маркази қурилмоқда

10:06 / 07.06.2025