Деҳлидан Чикагога учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Самолётда бўлган 86 ёшли аёл юрак хуружига учраган.

Фото: Uzbekistan Airports
Деҳли-Чикаго йўналишида AI-127 рейсини амалга ошираётган Air India авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди.
Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Самолётда бўлган 86 ёшли аёл юрак хуружига учраган. Шундан сўнг экипаж энг яқин муқобил аэродромга боришга қарор қилди.
Соат 06:44 да Air India авиакомпаниясининг самолёти Тошкент аэропортига қўнди. Йўловчи ва унинг ҳамроҳи тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган.
Air India авиакомпанияси самолёти ҳозирда Тошкент аэропортидан учишга ҳозирланмоқда.
Мавзуга оид

07:30
Вашингтондаги самолёт ҳалокати сабабларидан бири маълум қилинди

17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди

16:53 / 11.04.2025