Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Тошкент—Ўш автомобил йўлида ҳаракатланган DAF русумли юк машинасида ёнғин чиқди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида юк машинасининг ёниб кетиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 15 апрел куни соат 22:41 да Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига довондан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобил йўлининг Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланган DAF русумли юк машинаси ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Қутқарувчилардан иборат иккита экипаж айтилган манзилга соат 22:50 да етиб борган, соат 22:53 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 23:13 да тўлиқ бартараф этилган.
«Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, айни вақтда Қамчиқ довонида автомобилларнинг икки томонлама ҳаракати давом этмоқда.
Аввалроқ Қамчиқда юкхонадаги электроскутерда юз берган қисқа туташув оқибатида Changan ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

16:43 / 26.07.2025
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

15:11 / 26.07.2025
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди

12:45 / 25.07.2025
“Сурхондарёнинг “ўпкаси” ёниб кетяпти” – Шерободдаги ёнғин давом этаётгани маълум бўлди

21:48 / 24.07.2025