Дания аскарларини Украинага ўқитиш учун жўнатмоқчи
Дания Украина қуролли кучларининг Россия армияси билан жангларда орттирган тажрибасидан фойдаланмоқчи. Шу мақсадда ўзининг аскарларини Украинага машғулотларга жўнатади.

Фото: Bo Amstrup/Ritzau Scanpix/picture alliance
НАТО мамлакати Дания Украинага аскарларини тайёрлаш учун юборишни режалаштирмоқда, деди Дания армияси қуруқликдаги кучлари қўмондони Петер Бойсен 16 апрел, чоршанба куни TV 2 телеканалига берган интервюсида. Унинг сўзларига кўра, Дания аскарлари украиналик ҳарбийлардан, жумладан, дронлардан фойдаланган ҳолда уруш олиб бориш тажрибасини ўрганади.
Украина аскарлари орттирган жанговар тажриба муҳимлигини, шунингдек, Украинада Дания аскарларини тайёрлаш истиқболларини таъкидлаб, Бойсен Украина «Ғарб ёрдамини олувчи ролидан ўзи НАТО давлатларининг жанговар тайёргарлигига ҳисса қўшадиган давлат ролига ўтаётганини» таъкидлади.
Бойсеннинг айтишича, данияликлар фронт чизиғидан узоқда, эҳтимол Украина ғарбидаги ўқув марказларида жойлаштирилади. Унинг сўзларига кўра, машғулотлар шу йилнинг ёзидаёқ бошланиши мумкин. Дания мудофаа вазири Тролс Лунд Поулсен режалар ҳақида изоҳ беришдан бош тортди ва бу каби масалалар ҳарбийларнинг ваколатига киради, деди.
Россиянинг Копенҳагендаги элчихонаси Дания ҳарбийларининг режаларидан норозилигини билдирди. Россиянинг Даниядаги элчиси Владимир Барбин TV 2 телеканалига ёзма изоҳ бериб, Дания аскарларини Украинада тайёрлаш «Данияни можарога янада чуқурроқ тортади» ва «назоратсиз кескинлашувни янада кучайтиради», дея таъкидлади.
Мавзуга оид

21:23 / 24.04.2025
Зеленский Трампга Россия—Украина урушини тугатиш бўйича янги таклифлар юборилганини маълум қилди

15:26 / 24.04.2025
Россия қўшини Киевга ракета зарбаси йўллади. Қурбонлар бор, ўнлаб кишилар яраланган

15:09 / 24.04.2025
Генерал Попов 5 йилга қамалди

13:30 / 24.04.2025