Reuters: Россия ҳарбий таъминот учун АҚШ фирмасидан фойдаланмоқчи
Россия ҳукумати аввалроқ АҚШ фуқароси Леонид Смирновга тегишли бўлган консерва ишлаб чиқарувчи "Главпродукт" компаниясидан Россия армияси ва Росгвардия таъминоти учун фойдаланишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Фото: AP Photo/picture alliance
Россия ҳукумати Россия армияси ва Росгвардияни озиқ-овқат билан таъминлаш учун Федерал мулкни бошқариш агентлиги назоратига ўтган ва аввалроқ АҚШ фуқароси Леонид Смирновга тегишли бўлган «Главпродукт» компаниясидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 17 апрел, пайшанба куни Reuters агентлиги Россия бош прокурорининг компаниянинг янги раҳбариятига йўллаган мактубига таяниб хабар берди.
"Главпродукт" — 2024 йил октябр ойида Россияда миллийлаштирилган консерва ишлаб чиқарувчиси. Reuters маълумотларига кўра, у Россия ҳукумати назоратига ўтган Америкага тегишли ягона компания. Муаллифларнинг фикрича, ундан Россия қуролли кучлари ва Росгвардияни озиқ-овқат билан таъминлашда фойдаланиш Россия ва АҚШ ўртасидаги яқинда илиқлашган муносабатларга путур етказиши мумкин.
АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг сўзларига кўра, "Главпродукт" атрофидаги вазият Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни тиклаш бўйича музокараларнинг бир қисмига айланади, дея хабар беради нашр.
Forbes интернет нашри таъкидлаганидек, Леонид Смирнов 1970 йилларда АҚШга кўчиб кетган. 1995 йилда у Россияга қайтиб келди ва 1999 йилда Американинг Universal Beverage компанияси орқали консерва ишлаб чиқаришни бошлади.
Мавзуга оид

21:23 / 27.04.2025
АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Россия—Украина уруши бўйича музокаралар учун «ниҳоятда муҳим» бўлишини айтди

17:34 / 27.04.2025
ФХХ россиялик генерални портлатишда гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди

15:46 / 27.04.2025
АҚШ ички хавфсизлик вазирининг сумкасини ўғирлашга алоқадор шахс ҳибсга олинди

15:38 / 26.04.2025