Иқтисодиёт | 10:45
776
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда апрел ойида инфляция 0,7 фоизни ташкил этди

Апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 фоизга ошган.

Фото: Kun.uz

2025 йилнинг апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 фоизга қимматлашган.   
  
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик (2024 йил апрель ойига нисбатан) ўсиш даражаси 10,1 фоизни ташкил этган.  
  
2025 йилнинг апрель ойида истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,8 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 1 фоизга ошгани кузатилган.  
  
Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 170 мингдан зиёд нархлар қайд этилган.  
  
Кузатув давомида 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари ўрганилган.

Мавзуга оид