Шавкат Мирзиёев Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилди
Ўзбекистон президенти Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хонканди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилди.
Савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, энергетика соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони барқарор ортиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Амалий алоқалар фаоллашди. Жорий йилнинг май ойида Кобул ва Мозори Шариф шаҳарларида Ўзбекистон савдо уйлари очилди. Июн ойида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланди.
Ўзбекистон етакчиси чегараолди савдо ва тегишли инфратузилмани янада ривожлантириш, қазиб чиқариш, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқларида, қурилиш материаллари тармоқларида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.
Стратегик муҳим минтақавий лойиҳа – Трансафғон темирйўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Мавзуга оид

23:39 / 03.07.2025
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

21:25 / 03.07.2025
Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитининг маданий тадбирларида иштирок этди

17:23 / 03.07.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжоннинг Фузулий шаҳрига борди

16:09 / 03.07.2025