Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мен ҳам 15–20 дақиқа тирбандликда турдим» – президент
Давлат раҳбари одамлар шундай муаммо туфайли уйга жуда кеч қайтаётгани ва бу кайфиятига таъсир кўрсатаётгани ҳақида гапирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 9 июл куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида ўтказилган йиғилишда пойтахтдаги тирбандлик масаласига тўхталиб, ўзи ҳам шу муаммога дуч келгани ҳақида гапирди.
Давлат раҳбари меҳмон ҳам, халқ ҳам йўлга қараб мамлакат иқтисодиётига баҳо беришини айтди.
«Ўтган шанба-якшанба куни ўзим рулда юриб келдим. У йўлларда рулда кимлигини ҳеч ким билмайди, мен ҳам 15–20 дақиқа тирбандликда турдим, тургандаям яхшилаб турдим. Тошпўлатов (ички ишлар вазирига қарата), тўғрими? Рулда менлигимни ҳеч ким билмасди, ҳамма билан турдим, нима қиламан? Кўчага чиқиб, эй, йўлни очиб бер, деб бақирмайман-ку? Эл қатори келдик», – деди президент.
Давлат раҳбари одамлар шундай муаммо туфайли уйга жуда кеч қайтаётгани ва бу кайфиятига таъсир кўрсатаётгани ҳақида гапирди.
«Эл қатори машина билан турдим. Ўтиб бўлганимдан кейин вазирга телефон қилдим. Сен ўзинг келиб ўтгин қани. Одамлар кечаси уйига қайтиб келяпти, кайфияти ёмон томонга ўзгарадими ё ўзгармайдими? Битта масала, тўртта тасмали йўл билан кўприкка келиб, у икки тасмали бўляпти. Албатта, у шундай бўлади-да. Буни қилса бўладими, йўқми? Бемалол, қилса бўлади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид

17:01 / 09.07.2025
ИИВга тезлик чекловларини қайта кўриб чиқса бўладиган йўл участкалари рўйхатини шакллантириш топширилди

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

16:33 / 09.07.2025