Жаҳон | 18:13 / 12.07.2025
1215
1 дақиқада ўқилади

Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

Оқ уй раҳбари Европа Иттифоқидан Қўшма Штатлар учун ўз бозорларини очишни талаб қилди.

Фото: REUTERS

АҚШ 1 августдан бошлаб Европа Иттифоқи ва Мексика товарларига 30 фоизлик божлар жорий қилади. Бу ҳақда Доналд Трамп Мексика президенти ва Еврокомиссия раҳбарига йўллаган мактубларида маълум қилган.

«Европа Иттифоқи Қўшма Штатларга ўз бозорига тўлиқ кириш ҳуқуқини беради. Акс ҳолда, тарифларни оширишга қарор қилсангиз, бу тарифлар биз жорий қилган 30 фоизга қўшилади», дейилади мактубда.

Доналд Трамп 7 июл куни Европа Иттифоқидан импорт қилинадиган товарларга савдо тарифларини оширишни 1 августга кўчириш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Аввалроқ, Америка президенти Канада учун 35 фоизлик ва Бразилияда ишлаб чиқарилган товарларга 50 фоизлик тарифларни эълон қилган эди.

Қайд қилинишича, чоралар Қўшма Штатларнинг ушбу мамлакатлар билан бўлган «савдо камомади» туфайли жорий этиляпти. Оқ уй раҳбари АҚШ билан савдо битимини тузмаган барча давлатларга тарифлар оширилиши ҳақида мактуб жўнатмоқда.

Мавзуга оид