Обама 8 млн долларга уй сотиб олди

АҚШ собиқ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Вашингтон яқинидаги Калорама туманидан 8,1 млн долларга ҳашаматли уй сотиб олишди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берган.
Таъкидланишича, уйда саккизта ётоқхона ва 10 та ванна ҳамда ҳожатхона бор, умумий майдони эса 8,2 минг квадрат футга тенг.
Эр-хотин Обамалар аввалроқ ушбу уйни ижарага олишганди, бироқ кейинчалик уни харид қилишга қарор қилишди, сабаби улар Вашингтонда кичик қизлари Саша мактабни тамомлагунга қадар қолмоқчилар.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳам Калорама туманидан, Обамаларга тегишли уйнинг ёнидан 5,6 млн долларга кўчмас мулк харид қилгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид

09:01 / 01.05.2025
Киев ва Вашингтон Украинани тиклаш учун инвестиция фонди тузмоқда

07:30 / 29.04.2025
Вашингтондаги самолёт ҳалокати сабабларидан бири маълум қилинди

12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди

17:21 / 16.04.2025