Махсус милиция кучлари Минск марказидаги кўчаларни ўраб олмоқда
9 август куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Экзитпол натижалари эълон қилингач, Минск маркази ва Беларуснинг бошқа шаҳарларида оммавий норозилик намойишлари бошланди.

Фото: Sputnik
Беларусь ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мамлакат пойтахтидаги кўчаларни ўраб олди.
Атроф металл тўсиқлар билан ўралган, куч ишлатиш тузилмаларининг махсус техникалари етиб келди, шаҳарда мобил алоқа фаолияти тўхтамоқда, деб хабар берди ТАСС мухбири.
Хабар қилинишича, вазият ҳозирча тинч, кўплаб одамлар тўпланиши кузатилмаяпти.
9 август куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, президент Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби ҳисобланган Светлана Тихановская 10,09 фоиз овозга эга бўлди.
Экзитпол натижалари эълон қилингач, Минск маркази ва Беларуснинг бошқа шаҳарларида оммавий норозилик намойишлари бошланди. ИИВнинг маълумот беришича, 3 мингга яқин киши қўлга олинган, ўнлаб тартиб посбонлари ва намойишчилар жароҳатланган.
Мавзуга оид

11:39 / 11.06.2025
Лос-Анжелеснинг бир қисмида тартибсизликлар туфайли комендантлик соати жорий этилди

13:58 / 10.06.2025
Трамп норозилик намойишлари туфайли Лос-Анжелесга қўшинларни киритишга чақирди

08:40 / 10.06.2025
Сан-Францискода депортацияга қарши 60 нафар намойишчи қўлга олинди

13:16 / 27.05.2025